Бугун ва дам олиш кунлари хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳавонинг кириши давом этади, Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кам булутли бўлади. Бу ҳақда Метеорология хизмати маркази хабар бермоқда.
Ҳаво ҳарорати кечаси 8-10 даража атрофида, кундузи 23-25 даража бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан 4-5 даражага юқоридир.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда октябрь ўртасининг об-ҳавоси ҳар хил бўлади.
Шундай 2012, 2016 ва 2018 йилларда кечаси ҳаво ҳарорати аёзларгача пасайган, кундузи эса термометр устунчаси 6-8 даража илиқдан кўтарилмаган.
2008, 2010, 2011, 2017 йилларда октябр ўртасида энг иссиқ об-ҳаво кузатилган – кундузи ҳарорат 28-30 даражага кўтарилган. Октябрнинг шу кунлари учун максимал ҳарорат рекорди 32-34 даражани ташкил этади.
Эртага Республика бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади:
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 23-25° бўлади.
Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 20-25° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 23-28° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 22-27° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 23-28° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди