2 825
Республика акушерлик ва гинекология марказига янги директор ва бош шифокор тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруқларига кўра, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг директори ва бош шифокори лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар берди.
Унга кўра, Наталья Нодирхонова марказ директори этиб тайинланган. У 1969 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Кўп йиллар Бухоро вилоятидаги бир қанча тиббиёт муассасаларида гинекология соҳасида, жумладан, Бухоро вилоят перинатал маркази директори лавозимида ҳам фаолият юритган. II-даражали «Соғлом авлод учун» ордени соҳибаси.
2018—2019 йилларда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг бош шифокор муовини ҳамда 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – бош шифокор лавозимида фаолият юритиб келган.
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – бош шифокор лавозимига эса Аминжон Сапаров тайинланган.
У 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган, акушер-гинекология соҳасида ишлаш баробарида илмий фаолият ҳам олиб борган. Шунингдек, Россиянинг И.И.Мечников номидаги шимоли-ғарбий давлат тиббиёт университетининг аспирантурасини тамомлаган. 2018 йилдан буён марказнинг бош шифокори ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Республика гинекология марказининг мансабдор шахслари икки йил ичида марказнинг жами 15,3 миллиард сўм пул маблағлари талон-торож қилингани юзасидан жиноят иши қўзғатилганди. Кейинроқ прокуратура текширувидан сўнг марказнинг айрим шифокорлари маоши 15 миллион сўмгача ошган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди