2021 йилда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм (1,9 миллиард доллардан кўпроқ), шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм (290 миллион доллар) ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм (174 миллион доллар) сарфлайди.
Бу ҳақда 19 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Шавкат Мирзиёев келгуси йилги бюджетни режалаштиришда пандемиянинг давом этиши, жаҳондаги иқтисодий фаоллик пасайишини инобатга олиш кераклигини таъкидлади.
Қайд этилишича, келгуси йилда илк бора онкогематологияга қарийб 90 миллиард сўм (8,6 миллион доллар) ажратилади. Шунингдек, тамаки савдосидан олинган акциз солиғининг 7 фоизи Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказиб берилади.
Шу билан бирга, келгуси йилда биринчи марта гемодиализга муҳтож касалларга тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100 фоизга етказиш учун 130 миллиард сўм (12,5 миллион доллар) йўналтирилади.
Йиғилишда айтилишича, пандемия шароитида ижтимоий соҳага ажратиладиган харажатлар жорий йилга нисбатан камида 15 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, кейинги йилда мактабгача таълим қамрови даражасини 70 фоизга, бунда хусусий сектор улушини 25 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади.
Мактабларни тезкор интернетга улаш бўйича биринчи марта бюджетдан 100 миллиард сўм (9,6 миллион доллар), жиҳозлашга 200 миллиард сўм (19,2 миллион доллар) йўналтириш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 19 октябрь куни мамлакатда 304 ҳолатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолати қайд этилди. 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 531 нафарга етди. Касаллик қайд этилган жами 63 607 нафар бемордан 60 717 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди