Қонунчилик палатасининг навбатдаги «Ҳукумат соати»да депутатлар «Умумтаълим мактабларида ватанпарвар авлодни тарбиялаш, янги жорий этилган «Тарбия» фани ўқитилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масалани муҳокама қилдилар. Халқ вакилларининг ушбу масала юзасидан саволларига халқ таълими вазири жавоб берди.
Мактабларда маънавий-тарбиявий ишлар янгича асосда ташкил этилиб, «Миллий ғоя», «Одобнома», «Динлар тарихи», «Ватан туйғуси» каби фанлар асосида ягона «Тарбия» фани жорий қилинди.
Депутатлар «Тарбия» фанини ўқитиш бўйича олиб борилаётган ташкилий ишлар билан қизиқдилар.
«Тарбия» фани ёшларни фикрлашга ўргатадиган, уларни миллий қадриятларимизга содиқ, ватанпарвар этиб тарбиялашга хизмат қилиши керак», — деди Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоилов.
«Тарбия» фанининг ўқув дастури ва дарсликларида ватанпарварлик, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби кўникмаларни шакллантиришга алоҳида урғу берилган. Хусусан, бунда миллий анъаналар, улуғ алломаларнинг ҳаёт йўллари, асарлари, замондош қаҳрамонларнинг фаолияти ибрат сифатида кенг фойдаланилган.
Мавзуларни ўқитишда бугун жаҳон миқёсида оммалашган «Лойиҳа асосида ўқитиш», «Қизиқишлар асосида таълим бериш», «Арт-фест», «Намуна кўрсатиш», «Мисоллар орқали ўқитиш», «Вазиятларни таҳлил қилиш» каби таълим беришнинг илғор технология ва услублари қўлланилган.
«Ҳукумат соати»да ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни янада ривожлантириш юзасидан аниқ тавсиялар берилди. Муҳокамалар якунида мазкур йўналишдаги ишлар юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди, дейилади Қонунчилик палатаси хабарида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди