4 472
2021 йил 1 апрелдан бошлаб фуқаролардан қатор маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланиши мумкин
Адлия вазирлиги «Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Фармон лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат ва хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жисмоний шахслардан:
а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи:
- руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
- наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
- судланганлик;
- манзил-маълумот ахбороти;
- фуқаронинг номида шахсий уй-жой борлиги ёки йўқлиги;
- турар жойнинг майдони;
- солиқ қарзи бор ёки йўқлиги;
- солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
- пенсия ва нафақа миқдори;
- пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
- никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги;
б) қуйидаги ҳужжатларни:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
- шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
- тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
- кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари;
- меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;
- иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади.
Бунда, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш ва бошқа маъмурий тартиб-таомиллардан ўтиш, шунингдек, ишга қабул қилиш жараёнида мазкур бандда белгиланган ҳужжат ёки маълумотларни олиш зарурати мавжуд бўлганда, уларни маълумотларни бериш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
Кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат ва хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жисмоний шахслардан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»