3 566
Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда
Бугун Қонунчлик палатаси мажлисида Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар бермоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилиниб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилмоқда.
Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Жиноят кодексига ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Порнографик маҳсулотларни тарқатиш ва шавқатсизликни тарғиб қилганлик учун ҳам жарима миқдорлари оширилмоқда.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси депутатлар ташаббуси билан киритилган. Қонун лойиҳаси Сенатга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий масс-медиа фонди туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарликни енгиллаштириш бўйича таклифлар билан чиққанди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги эса тегишли қонун лойиҳасини тақдим этганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»