22:53 / 08.01.2021
2 712

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади
Ўзбекистонда 8 январдан бошлаб узоқ вақт сақланиб турган қатламли булутлар зичлиги бузилиши бошланди. Кундуз кунги ҳарорат кўтарила бошлади, аммо манфийлигича сақланиб қолди, деб ёзмоқда «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, дам олиш кунлари антитциклоннинг совуқ периферияси бузилиши давом этади ва якшанба кунига келиб юқори босим майдони Ўзбекистон ҳудудидан бутунлай чиқиб кетади. Кечалари ҳарорат кўтарилиши секинроқ бўлади, кундуз кунлари эса тезлашади.

10 январь, якшанба куни кечалари совуқ 1—6 даражагача бўлади, кундуз кунлари эса қуёш ҳавони 7—10 даража илиққача иситади. «Ниҳоят ҳарорат меъёрий қийматларга яқинлашади», — дейилади хабарда.

Шу кунларда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, асосан бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Республиканинг баъзи жойларига асосан кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳафта давомида аномал совуқ кузатилди. Совуқ таъсирида Тошкент вилоятидаги «Туябўғиз» сув омборининг юзаси музлаб қолди, мамлакатда айрим тадқиқотчилар «техноген қор» деб атайдиган табиат ҳодисаси, шунингдек, булдуруқ ҳодисаси юз берди. «Ўзгидромет» вакили Малоҳат Рўзиева Ўзбекистонда 2021 йил январидагидек қаҳратон сўнгги 10 йилда биринчи марта кузатилаётганини билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади