23:45 / 21.02.2021
4 010

Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши башорат қилинмоқда

Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши башорат қилинмоқда
Ўзбекистонда 24 феврал, чоршанба тунидан бошлаб ҳаво ҳарорати кескин совиши кутиляпти. Буни қатор гидрометеорологик хизматларнинг об-ҳаво башоратлари ҳам тасдиқламоқда.

Мамлакатда 23 феврал, сешанба куни бошланадиган ёмғир аксар ҳудудларда қорга айланиши башорат қилинган. 24 феврал куни кечга бориб ҳаво ҳарорати - 5 – 8 даражагача, 25 феврал куни кечаси эса -10 – 12 даражагача пасайиши кутилмоқда.



Гидрометеорологик хизматлар бераётган башоратларга кўра, республика ҳудудида совуқ ҳаво ҳафта сўнгигача сақланиб қолади. Яндекс об-ҳаво хизмати март ойининг илк кунларидан ҳаво яна исий бошлашини башорат қилган.

Аввалроқ, 15 февраль куни «Ўзгидромет» Ўзбекистонга Эрон ҳудудидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши билан ҳафта охирида об-ҳавода кескин ўзгариш кутилаётгани ҳақида хабар берганди. Сўнгра 18-21 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳам башорат қилинди. «Ўзгидромет» ҳозирча бошқа гидрометеорологик хизматлардан фарқли февралнинг сўнгги ҳафтаси совуқ келишидан огоҳлантиргани йўқ.



arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши башорат қилинмоқда