14:25 / 16.03.2021
4 067

Шавкат Мирзиёев янги қонунга имзо чекди

Шавкат Мирзиёев янги қонунга имзо чекди
«Экологик аудит тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–678-сон, 15.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган, экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари белгиланадиган шартнома асосида ўтказилади.

Экологик аудит субъектининг фаолияти тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бир йил давомида текширилмайди.

Экологик аудит ихтиёрий ёки мажбурий шаклда ўтказилиши мумкин.

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи кам бўлган ёки унчалик кам бўлмаган (локал таъсирга эга) экологик аудит субъектларининг фаолиятига нисбатан экологик аудит ихтиёрий тартибда ўтказилади.

Атроф-муҳитга юқори ва ўртача таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган экологик аудит субъектлари ҳар йилги мажбурий экологик аудитдан ўтказилиши лозим.

Қонунга кўра, экологик аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилдир.

Экологик аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат экологик аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.

Экологик аудиторлик ташкилотлари Давлат хизматлари агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Экологик аудиторлик ташкилотлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев янги қонунга имзо чекди