Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни «Лукойл» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда Вагит Алекперов давлат раҳбарига мамлакатда Россиянинг етакчи нефть-газ компанияси иштирокидаги устувор инвестиция ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилишининг бориши тўғрисида батафсил маълумот берди.
Бугунги кунда «Лукойл» Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган энг йирик инвесторлардан бири экани таъкидланди. Инвестициялар ҳажми 10 миллиард долларга етмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Хусусан, 8 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газни қайта ишлаш қувватига эга Қандим газни қайта ишлаш заводи фаолият юритмоқда. Ҳаузак ва Шоди конлари, Жануби-ғарбий Ҳисордаги конлар ўзлаштирилмоқда. Муҳим гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.
Суҳбат чоғида пандемия оқибатларини енгиб ўтиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қўшма лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш ва «Лукойл» компанияси билан стратегик ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган идоралараро ишчи гуруҳ тузиш ва «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди