Республика Гидрометеорология хизмати ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудига деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқдан юқори бўлмайди.
24-25 мартда салқин ҳаво массалари мамлакатимиз ҳудудларидан чиқиб кетади, унинг ўрнига жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бу кунларда ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлади, ҳаво ҳарорати кечалари 8-13° илиқ, кундуз кунлари 20-25° илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.
26-27 мартда республикамизга Кавказ ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13° илиқ, кундуз кунлари 17-22° илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.
Баъзи жойларда айрим кунларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”