Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида кечаси ҳавода ва тупроқда 1-2° гача бўлган совуқ кузатилди, бундай совуқ бўлишининг сабаби совуқ антициклондир, у бизнинг ҳудудимизга Ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудларидан кириб келди. Кундузи антициклон шарқга қараб силжийди ва Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, ҳаво 12-17° илиқгача исийди.
Эртага илиқ ҳавонинг кириб келиши кучаяди, кечаси ҳарорат 0-5° илиқни ташкил этади, кундузи ҳарорат 19-22° илиқгача кўтарилади, бу апрель ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматларидан 2-3° юқоридир. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Якшанба куни нам ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Барча жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 8-13о илиқни ташкил этади, кундузи 11-16° илиқдан юқори бўлмайди. Шимолий ҳудудларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ва момақалдироқ билан кузатиладиган атмосфера фронти кечқурун бўлиб ўтади.
Тошкент вилоятида ва Фарғона водийсида кечаси ва кундузи 5 апрелда ёмғир ёғиши сақланиб туради.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 4-5 апрелда ёмғир ёғиши кучли бўлади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудларда сел келиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»