
Қайд этилишича, видеоселектор йиғилиши ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига бағишланади.
«Видеоселектор йиғилиши президент бошчилигида бўлиб ўтади. У ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланади», дейди манба.
Маълумот учун, жорий йил январ ойи охирларида президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.
Йиғилишда бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз экани қайд этилган. Шу борадаги масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини «маҳаллабай» ўрганаётгани билдирилган.
Январ ойидаги йиғилишда жорий йилда 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш зарурлиги таъкидланганди. Туман ва шаҳарларда анъанавий ёки масофавий ўқув курсларини кўпайтириш, ишсиз ёшларни ушбу тизим орқали касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилган. Бугун ана шу масалалар ҳам кўриб чиқилиши мўлжалланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар