09:22 / 23.07.2021
3 180

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши кутилмоқда


24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда.


“Ўзгидромет” хабарига кўра, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.
Кундуз кунлари ҳаво 40-43 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-46 даража иссиққача кўтарилади.

25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши кутилмоқда