08:00 / 28.07.2021
2 212

Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён 10,6 минг киши доимий яшаш учун бошқа давлатларга кўчиб кетди


Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь—июнь ойларида 10,6 минг киши доимий яшаш учун хорижий мамлакатларга кўчиб кетди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилди.

Spot’нинг аниқлик киритишича, фуқароларнинг энг кўпи — 7013 нафари Қозоғистонга кўчиб кетган. Ундан кейинги ўринларни Россия (2699 киши) ва Тожикистон (233 киши) эгаллади.

Фото: Давлат статистика қўмитаси
2021 йилда доимий яшаш учун хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 2019 ва 2020 йилларнинг мос даврига нисбатан кескин ошди. Ўша вақтларда бу кўрсаткич 4 минг ва 2,3 минг кишини ташкил этган.
Хусусан, Беларусга 28 нафар (2020 йилнинг мос даврида — 1 нафар), Украинага 103 (9), Молдовага 5 (0), Исроилга 77 (42), Тожикистонга 233 (14) нафар фуқаро кетган.

Ўзбекистонга кўчиб келганлар эса 2021 йил бошидан буён 992 нафарни ташкил этган. Бунда биринчи ўринни Қозоғистон (356 киши), иккинчи ўринни Тожикистон (214 киши), учинчи ўринни эса Россия (170 киши) банд қилган.

Қозоғистонда этник қозоқларни қайтариш бўйича дастур мавжуд. Репатриантлар оралманлар ёки қандаслар дейилади. Улар муайян имтиёзларга, масалан, иш ва уй-жой билан таъминланиш, пенсия олиш, университетлардаги квоталар ва бошқаларга эга бўлади.

2020 йилда улар сони 12 минг нафардан кўп бўлган бўлиб, уларнинг 30 фоизи Ўзбекистоннинг собиқ фуқароларидир. Қозоғистонга 1991 йилдан буён, тахминан, 1,7 миллион атрофида этник қозоқлар қайтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён 10,6 минг киши доимий яшаш учун бошқа давлатларга кўчиб кетди