11:55 / 11.08.2021
1 887

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 903 кишида коронавирус тасдиқланди


Ўзбекистонда 10 август куни 903 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 139 285  нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг
  • 93 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 39 нафари Андижон вилоятида,
  • 19 нафари Бухоро вилоятида,
  • 75 нафари Жиззах вилоятида,
  • 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 18 нафари Навоий вилоятида,
  • 35 нафари Наманган вилоятида,
  • 95 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 94 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 85 нафари Фарғона вилоятида,
  • 39 нафари Хоразм вилоятида,
  • 97 нафари Тошкент вилоятида,
  • 161 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 10 август куни жами 832 нафар: Қорақалпоғистон Республикасида 95 нафар, Бухоро вилоятида 18 нафар, Жиззах вилоятида 66 нафар, Қашқадарё вилоятида 34 нафар, Навоий вилоятида 23 нафар, Наманган вилоятида 43 нафар, Самарқанд вилоятида 127 нафар, Сурхондарё вилоятида 96 нафар, Фарғона вилоятида 76 нафар, Хоразм вилояти 51 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Тошкент шаҳрида 121 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 132 613 нафарга етди.
Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 948 нафарни ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, 10 августда 472 кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 15 871 нафарга етган. Сўнгги суткада уларнинг 520 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 8641 нафарни ташкил қилмоқда. Уч нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 106 нафарга етди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 903 кишида коронавирус тасдиқланди