10:12 / 14.08.2021
2 804

ССВ коронавирусга чалиниш юзасидан кечаги статистикани эълон қилди

ССВ коронавирусга чалиниш юзасидан кечаги статистикани эълон қилди
Кеча юртимизда 966 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
2021 йил 13 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142124 (+966) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
88 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
37 нафари Андижон вилоятида,
25 нафари Бухоро вилоятида,
68 нафари Жиззах вилоятида,
22 нафари Қашқадарё вилоятида,
21 нафари Навоий вилоятида,
40 нафари Наманган вилоятида,
96 нафари Самарқанд вилоятида,
27 нафари Сирдарё вилоятида,
98 нафари Сурхондарё вилоятида,
91 нафари Фарғона вилоятида,
43 нафари Хоразм вилоятида,
101 нафари Тошкент вилоятида,
209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 135228 (+921) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 970 нафарни ташкил қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ССВ коронавирусга чалиниш юзасидан кечаги статистикани эълон қилди