
2021 йил 4 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 159871 (+662) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
66 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
21 нафари Андижон вилоятида,
14 нафари Бухоро вилоятида,
17 нафари Жиззах вилоятида,
10 нафари Қашқадарё вилоятида,
8 нафари Навоий вилоятида,
17 нафари Наманган вилоятида,
52 нафари Самарқанд вилоятида,
16 нафари Сирдарё вилоятида,
11 нафари Сурхондарё вилоятида,
53 нафари Фарғона вилоятида,
19 нафари Хоразм вилоятида,
119 нафари Тошкент вилоятида,
239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1112 нафарни ташкил қилди.
140 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24479 нафарга етди. Кеча уларнинг 223 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17505 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 187 нафарга етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар