Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида видеомурожаат билан сўзга чиқади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Мирзиёев халқаро ҳамжамиятга минтақа ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар, БМТнинг замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда чора кўришдаги роли юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус солган чуқур демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини очиб беради.
Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида COVID-19 пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини БМТ томонидан эълон қилинган "ҳеч кимни ортда қолдирмаслик" тамойили асосида биргаликда енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтади.
Мирзиёев тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, жаҳон иқтисодиётини тиклаш, барқарор тараққиётни таъминлаш, минтақада ва глобал даражада мулоқотни кенгайтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини илгари суришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни билдиради.
Шунингдек, унинг иқлим ўзгариши, атроф-муҳит ва биологик хилма-хилликнинг таназзулга юз тутиши, Орол денгизининг қуриши каби трансмиллий таҳдидларга қарши курашишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди