date
views 1 455

«Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилаётганини маълум қилди

«Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилаётганини маълум қилди
Республика Гидрометеорология маркази 21—22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.

Қайд этилишича, шу кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

Ҳаво ҳарорати 10-13 даражага, 21 октябрда кундуз куни 8-13 даража илиққача, 22 октябрда кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.

21—22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилаётганини маълум қилди