Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолати бўйича демографик маълумотларини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 9 ойда 132,1 минг ўлим ҳолати қайд этилган. Чораклар кесимида кўриладиган бўлса, 1-чоракда 39,6 минг, 2-чоракда 40,1 минг, 3-чоракда эса 52,4 минг ўлим рўйхатга олинган. Бунда 3-чоракда ўлим ҳолати 2-чоракка нисбатан 31 фоизга ёки 12,3 минг нафарга ошган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2020 йилда 175,6 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, ҳар 1000 аҳолига ўлим коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этган ва 2019 йилга нисбатан 0,5 промиллега ошган (2019 йилнинг январь—декабрь ойларида кўрсаткич 4,6 промилле бўлган).
2020 йилда қайд этилган ўлим ҳолатларининг 60,0 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,0 фоизи ўсимталардан, 7,2 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,4 фоизи юқумли ва паразитлар касалликлардан ҳамда 11,6 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин