13:56 / 28.10.2021
710

20 йил ичида 1 миллиондан ортиқ одам Ўзбекистонни тарк этди

20 йил ичида 1 миллиондан ортиқ одам Ўзбекистонни тарк этди
Фото: Pixabay
Давлат статиcтика қўмитаси Kun.uz сўровига биноан 20 йиллик даврда Ўзбекистондан кўчиб кетганлар ва мамлакатга кўчиб келганлар тўғрисидаги статистикани тақдим этди.

Ўзбекистонга хориждан кўчиб келганлар 2000-2020 йиллар оралиғида 99 341 нафарни ташкил этди. Бу даврда энг кўп кўчиб келувчилар 2005 йилга тўғри келган – 7179 киши.

Энг кам кўчиб келиш эса 2020 йилга тўғри келади. Пандемия даврида Ўзбекистонга 1 105 киши кўчиб келган.

Ўзбекистондан кўчиб кетганлар эса 1 107 584 кишини ташкил этди. Энг кўп доимий яшовчи аҳоли Ўзбекистонни тарк этган давр 2005 йилга тўғри келган, бу пайтда 104 991 киши мамлакатдан кўчиб кетган. Энг кам кўчиб кетиш даври эса 2019 йил ҳисобланади, бу йилда 13229 киши мамлакатни тарк этди.

Рақамларга ишонадиган бўлсак, ҳозирча, энг кам кўчиш 10 минглик шкаладан пастга тушмаган. Пандемия даврида ҳам 13 648 киши Ўзбекистондан кўчиб кетганини кузатиш мумкин.

Статистика Ўзбекистондан кўчиб кетганлар (1 107 584 киши) кўчиб келувчилар (99 341 киши) 11 баробар кўпроқлигини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ўзбекистон » 20 йил ичида 1 миллиондан ортиқ одам Ўзбекистонни тарк этди