18:10 / 07.11.2021
1 645

Наманганда яшаш хонадонида 10 дан ортиқ болага ноқонуний диний таълим берган ота-бола жазога тортилди

Наманганда яшаш хонадонида 10 дан ортиқ болага ноқонуний диний таълим берган ота-бола жазога тортилди
Наманган шаҳар «Меҳрибонлик» МФЙ биносида 29 октябрь куни суд томонидан уйида тегишли ҳужжатларсиз диний таълим бериб келган ота-боланинг ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг ноябрь ойидан жорий йилнинг сентябрь ойига қадар Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро И.А. ва унинг ўғли И.А. яшаш хонадонида 10 дан ортиқ вояга етмаган болага тегишли рухсатномасиз ноқонуний диний таълим бериб келган.

Қайд этилишича, суриштирув органи томонидан ота-бола ҳаракати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддаси (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқиш учун судга тақдим қилинган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар ота-бола қилган иши нотўғри эканини, махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимдан сабоқ бериб ҳуқуқбузарлик содир этганини тан олиб, суддан енгиллик беришни сўраган.

Таъкидланишича, иш атрофлича кўриб чиқилиб, уларга тегишли тартибда жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда 13 нафар вояга етмаган болага ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланган она-бола аниқланганди. Шунингдек, Тошкентда вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалгани ва Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим берган 42 ёшли эркак жаримага тортилгани хабар қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Наманганда яшаш хонадонида 10 дан ортиқ болага ноқонуний диний таълим берган ота-бола жазога тортилди