Келаётган ҳафтада республикада ҳаво ҳарорати пасайиши, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиши маълум қилинди.
13 декабр куни Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Лекин бошқа ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Бу ҳақда гидрометеоролог Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Қайд этилишича, 13 декабрдан бошлаб республикага шимоли-ғарбдан совуқ ҳаво оқимлари кириб келади. Натижада ҳаво ҳарорати ҳозирги ўртача суткалик ҳароратдан бироз пасаяди.
“14 декабр куни Сурхондарё вилояти жануби ва Фарғона водийсининг ғарбий ва марказий қисмларида кучли ғарбий шамоллар эсади. Шамол оқими ҳаводаги нисбий намликни бироз қуритади. Ёғингарчилик бўлиши учун ҳавода нисбий намлик юқори ва ёғингарчилик бўлиши учун шароит бўлиши керак. Ушбу ҳудудларда 3 кун ичида ёғингарчилик кузатилмаслиги эҳтимоли юқори. Сурхондарё вилояти жануби ва водий вилоятлари марказий қисмларидан бошқа ҳудудларда асосан ёмғир ёғади ва у қорга айланиши ҳам мумкин. Баланд тоғларда қор ёғади.
14 декабрда куннинг 2-ярмидан Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келади. Бунда ҳаво совий бошлайди. Бу жараён 16 декабрга қадар давом этиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечқурун -1 -6 даража совуқ, кундузи +2 +7 даража илиқ атрофида бўлади”, деди мутахассис.
Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, келаётган ҳафтада Ўзбекистон об-ҳавоси 3 жараён асосида шаклланади.
“Нам ҳаво оқими, совуқ ҳаво оқими ва антициклон. Бу 3 жараён келгуси ҳафта жойлардаги ҳаво ҳарорати ва ёғингарчиликларни белгилайди. 15-16 декабр кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида туман тушади”, деди иқлимшунос. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди