Бугун республикамизнинг шимолий ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

Бугун республикамизнинг шимолий ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқни, шимолда 2° илиқ -3° совуқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-12° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар