15:17 / 02.01.2022
1 314

Ўзбекистонда 3 январь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 3 январь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» 3 январь, душанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ; Навоий вилояти чўл ҳудудларининг шимолида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ атрофида, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

«Ўзгидромет» етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов ўзининг Telegram-каналида ёзишича, келаётган 5 кунликда Ўзбекистоннинг жануб, воҳа ва марказий вилоятларига жанубдан бир нечта нам ҳаво оқимлари кириб келади.

2—6 январь кунлари Ўзбекистонга жануб иссиқ ўлкалардан нам ҳаво оқимлари кириб келиш ортидан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ ёғингарчилик кузатилади. Ёғинлар ёмғир кўринишда ёғади. Тоғларда қорга айланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 3 январь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди