1 377
Қўшни давлатлар билан тўғридан тўғри боғлайдиган туристик автобуслар ва темир йўл қатнови жорий этилади
Республикага ташриф буюрадиган хорижий туристлар сонини 2026 йилга қадар 9 млн нафарга етказиш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Хорижий туризм бозорларида мамлакат туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мўлжалланган. Бунда қуйидаги мақсадлар белгиланади:
- 2022 йилда мамлакатни саёҳат учун хавфсиз мамлакат сифатида эълон қилиш;
- мақсадли бозорларда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ва пандемиядан сўнг, давлатлар кесимида туризм маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
- хорижий мамлакатларда халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларда миллий стенд билан иштирок этиш;
- мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари ва ватандошлар кўмагида дунё миқёсида “Ўзбекистон кунлари” промо акциясини мунтазам ташкил қилиш;
- томошабинлар қамрови кенг бўлган оммабоп блогер, влогерлар ҳамда инфлюэнцерлар учун мамлакат бўйлаб инфо турлар ташкил қилиш;
- хорижий туристлар сонини 2022 йилда 2,7 млн нафарга етказиш.
Бундан ташқари, халқаро авиаташувлар сонини ошириш кўзда тутилган. Бунда, пандемия шароитидан келиб чиқиб 40 та хорижий давлат авиаташувчилари билан музокара олиб борилади.
Қўшни давлатлар билан тўғридан тўғри боғлайдиган туристик автобуслар ва темир йўл қатнови жорий этилади. Бунда қуйидаги ишлар амалга оширилади: 2022 йилда қўшни давлатлар билан музокаралар олиб бориш; музокараларнинг ижобий натижасига кўра, мамлакат томонидан бажариладиган чоралар учун тармоқ жадвал ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.
Чегара ўтиш пунктларида сайёҳлар учун қисқа муддатда ўтиш тизими ҳам жорий қилинади. Бунда, 2022 йилда қисқа муддатда ўтиш тизими жорий этиладиган чегара пунктлари аниқланади ва босқичма-босқич ўтиш пунктлари жорий этилади. Тизим жорий этиладиган пунктлар жиҳозланади, сайёҳлар учун шароит яратилади ва тартибларни назарда тутувчи тармоқ жадвал ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.
Шунингдек, янги туризм йўналишлари ва маҳсулотларини тақдим қилиш назарда тутилмоқда. Бунда қуйидаги ишлар амалга оширилади: мутлақо янги йўналишлар, жумладан, туризм қишлоғи, туризм ва гастрономик кўчалар, зиёрат туризми маршрутлари, пляж, сувда ва чўл ҳудудларида дам олиш туризми тармоғини йўлга қўйиш; мамлакат ҳудудларида тематик туристик зоналар ва кластерларни яратиш; “Тўсиқсиз туризм”ни ривожлантириш. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)