11:41 / 03.01.2022
1 111

Дорихоналар фаолиятини тартибга солиш бўйича янги чоралар қабул қилинади

Дорихоналар фаолиятини тартибга солиш бўйича янги чоралар қабул қилинади
Ўзбекистонда дорихоналар фаолиятини тартибга солиш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.

Ноқонуний фармацевтик фаолият ва рецептсиз дори-дармон воситаларини, жумладан кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш тартибини бузганлиги учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига ваколатли органларни хабардор қилган ҳолда текширувлар ўтказиш ва маъмурий жавобгарлик чораларини белгилаш ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, бирламчи тиббий-санитария хизмати муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш ишлари янада яхшиланади. Давлат бюджетидан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратилган маблағларнинг 3 баробарга оширилиши таъминланади. Бунда асосий эътибор хонадонбай тиббий профилактикани кучайтиришга қаратилади.

Бирламчи тиббий-санитария хизматининг ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади. Бунда, тиббиёт ходимлари билан таъминлашда республика ҳудудларининг олис ва чекка ҳудудлари ва кадрлар таъминоти паст бўлган ҳудудлар рўйхати аниқланади, олис ва чекка ҳудудлар ва кадрлар таъминоти паст бўлган ҳудудлар рўйхатига киритилган туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимларининг ойлик маошларига алоҳида қўшимча устама киритилади.

Шунингдек, бирламчи тиббий-санитария хизматида мавжуд тиббий жиҳозлар хатловдан ўтказилади. Аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган тиббий техника ва тиббий буюмлар эҳтиёжи шакллантирилади. Хатлов натижалари ва тиббий техника ва буюмларга эҳтиёждан келиб чиқиб, бирламчи тиббий-санитария муассасаларига тиббий жиҳозлар учун қўйиладиган минимал талаблар ишлаб чиқилади. Шакллантирилган эҳтиёж асосида тиббий техника ва тиббий буюмлар хариди амалга оширилади.

Шунингдек, хонадонбай “мақсадли” скрининг ўтказиш чоралари кўрилади. Хонадонбай “мақсадли” скрининг асосида онкологик, эндокринологик ва терапевтик касалликларга чалинган беморларни эрта босқичларда аниқлаш мўлжалланган. Аниқланган беморларни тегишлиги бўйича ҳудуднинг ўзида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дорихоналар фаолиятини тартибга солиш бўйича янги чоралар қабул қилинади