2022 йил 1 январдан бошлаб бир қатор хизматлар Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилиши белгиланган. Бу ҳақда ДХА матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда) Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади. Бунда, Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 бараварини (270 минг сўм) ташкил этади (аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлган).
Бугунги кунда Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати жорий этилган Давлат хизматлари марказлари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Таъкидланишича, 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча Давлат хизматлари марказларида ушбу имкониятни яратиш режалаштирилган.
Маълумот учун, 2021 йил 1 январдан бошлаб ўзбекистонликлар чет элга фақат «қизил паспорт» билан чиқиши тартиби жорий этилган. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 июндан бошлаб бундай паспортни расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади