11:23 / 07.01.2022
1 225

Камбағал аҳолига ёрдам фақат ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали тақдим этилади

Камбағал аҳолига ёрдам фақат ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали тақдим этилади
Ҳудудлар, шаҳарлар ва туманлар кесимида камбағал тоифадаги оилалар, аёллар ва ёшларнинг ягона электрон ҳисобга олиш тизимини яратиш, камбағалликнинг қайта тикланиш хавфини бартараф этиш режалаштирилмоқда.

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, камбағал оилалар билан манзилли ишлаш тизими автоматлаштирилади. “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ижтимоий ҳимоя ягона реестрига интеграция қилинади.

Камбағал аҳоли ва камбағаллик рискига тушиш эҳтимоли юқори аҳолига тақдим этиладиган ёрдамларни фақат ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, аҳолини камбағалликдан чиқариш йўналишида мавжуд инструментларни янада такомиллаштириш ва манзиллилигини таъминлаш мўлжалланган.

Бизнеснинг ижтимоий масъулияти рағбатлантирилади. Бунда, биринчи навбатда, меҳнат жамоасига муносиб ойлик маошларни белгилаш ва уларга қўшимча “ижтимоий пакет”лар тақдим этиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни кенгайтириб бориш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратиш масалаларига эътибор қаратилади.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами таркибини мониторинг ва баҳолаб бориш, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мезонларини ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини инобатга олиб такомиллаштириш механизмларини татбиқ қилиш ишлари амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Камбағал аҳолига ёрдам фақат ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали тақдим этилади