16:07 / 09.01.2022
1 327

Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланди

Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланди
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг «омикрон» штамми аниқланди, деб хабар бермоқда ССВ. Маълум бўлишича, мамлакатга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19 нинг янги «омикрон» штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланди