
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 11-13 январь кунлари республика ҳудудлари бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 январда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғади.
Республика ҳудудидан совуқ ҳаво массаси аста-секин чекинади ва ҳафта ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 3-6 даража илиққача, кундуз кунлари 9-12 даража илиққача кўтарилади.
14 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна 2-4 даражага кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 3-5 даражага юқори бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида баъзи жойларда туман кузатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар