Дам олиш кунлари Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келмоқда. Ҳудудларнинг катта қисмида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни ҳаво 14-17° илиқгача, Фарғона водийсида 8-11° илиқгача исийди.
Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида булутли бўлади, Қорақалпоғистонда ва куннинг иккинчи ярмида Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, ҳаво ҳарорати 2-7° илиқдан ошмайди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда – республика ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Якшанба куни ёғингарчилик баъзи жойларда кучли бўлади.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, якшанба кунига 9-14° илиқгача пасаяди.
15-16 январ кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Ёмғирли беқарор об-ҳаво кейинги ҳафтанинг бошида ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳароратининг пасайиши давом этади ва қиш ўртаси учун кузатилган меъёр 5-8° илиқ, шимолда 3-8° илиқ қийматларга етади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бугун Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келмоқда. Ҳудудларнинг катта қисмида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни ҳаво 14-17° илиқгача, Фарғона водийсида 8-11° илиқгача исийди.

Изоҳлар 0
…