17:14 / 02.02.2022
1 483

«Ўзгидромет»: Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массаси кириб келади

«Ўзгидромет»: Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массаси кириб келади
Жорий йилнинг 4-7 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

4 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача, 5-6 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

5 февраль Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва 6 февраль республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. 7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғли ҳудудларда 6-7 февралда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет»: Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массаси кириб келади