Фото: t.me/Press_Secretary_Uz
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага эга “Оқила аёллар” ҳаракатини ташкил қилишни таклиф этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Бу ҳаракат том маънода “маҳалланинг виждони”га айланиши керак. Чунки, маърифатли жамиятни маърифатли оналарсиз қуриб бўлмайди.
Биз Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш, жамиятда янги маънавий макон яратиш ҳақида гапирар эканмиз, бу ишларни оила, оналар маънавияти билан узвий амалга оширишимиз зарур.
Ҳеч бир она фарзандининг келгусида бахтсиз бўлишини истамайди. Шу маънода, мен муҳтарама оналаримизга мурожаат қилмоқчиман. Бугун биз Ватаннинг шон-шуҳратини юксалтирадиган тарихий даврга қадам қўйдик.
Шунинг учун, сизлар фарзандингизнинг қалбига улуғ мақсадларни, эзгу ғояларни сингдиринг, буюк орзуларни жойлашга интилинг. Оналаримиз юксак фазилатли, мард, жасур фарзандларни тарбиялаб берса, биз уларни замонавий мактаб ва олийгоҳларда камолга етказамиз.
Мақсадимиз – ҳар бир оила, хонадон ва маҳалла мана шу улуғ ҳаракатнинг марказига айлансин", деди президент.
Оқила аёллар, Маҳалланинг виждони, Улуғ ҳаракат, Маърифатли оналар “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди