
Президент фармонига биноан, 2022 йилги Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистонда 22 ва 23 март (сешанба-чоршанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.
20 март якшанба экани, 21 март эса ишланмайдиган байрам куни экани ҳисобига, кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун эса 19 март, шанба ҳисобига дам олиш кунлари кетма-кет 5 кунни ташкил этади.
Иш ҳафтасидан қатъи назар, барча учун дам олиш кунлари:
20 март, якшанба – одатий дам олиш куни;
21 март, душанба – ишланмайдиган байрам куни – Наврўз;
22 март, сешанба – қўшимча дам олиш куни;
23 март, чоршанба – қўшимча дам олиш куни.
Бюджет ташкилотларида 22 ва 23 мартдаги қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилининг давомийлигини 2 кунга қисқартириш ҳисобига қопланади. Меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда таътилнинг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча дам олиш кунлари қўшилади.
Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг