
Президент Шавкат Мирзиёев «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолагани тўғрисида хабар берилганди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистонда «Ибратли оила» кўкрак нишони таъсис этилади.
«Ибратли оила» кўкрак нишони фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларга берилади. Фармон билан уни 15 май — Халқаро оилалар кунида топшириш тартиби белгиланган.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бир ой муддатда «Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар