1 891
Энди ID-карта ва «загранпаспорт»ни йўқотган, яроқсиз ҳолга келтирганлар жавобгарликка тортилади
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, қонун билан биометрик паспорт ўрнига ID-карталари жорий этилаётгани сабабли айрим кодекс ва қонунларга ID-карта тушунчаси киритилган. Шунингдек, ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотганлик, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
ID-карта берганлик учун БҲМнинг 89 фоизи миқдорида бож ундирилади. Хорижга чиқиш учун биометрик паспортни берганлик учун эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади (илгари БҲМнинг 1,2 баравари бўлган).
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ҳужжат эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация ID-картаси берилмоқда.
ID-карталар фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади. ID-карталарни бериш тизимли равишда 2021 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача мамлакат аҳолиси учун қўшимча юкламасиз амалга оширилади.
2022 йил 1 январдан Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти («загранпаспорт», «қизил паспорт»)ни расмийлаштириш ва бериш давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга ошириш йўлга қўйилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари