Тошкент шаҳрида март ойидаги ёғинлар тарихий рекордни янгилаши мумкин, деб ёзди Uzb_Meteo телеграм-канали муаллифи, докторант (PhD) Эркин Абдулаҳатов.
Таъкидланишича, ўтган аср ҳам, ундан олдинги асрнинг охирларида ҳам Тошкент шаҳрида март ойида ёғингарчилик миқдори 184 мм дан ошмаган.
Тошкент шаҳрида кузатувлар 1870 йилда бошланган. Мана, 152 йилдирки, шаҳарда мунтазам, ҳеч қандай узилишларсиз, метеорологик кузатувлар амалга оширилмоқда.
Ёши катталар жуда яхши эслашади, 1968-1969 йилларнинг қиши Ўзбекистонда жуда совуқ ва серқор келган. Шу билан биргаликда, 1969 йил март ойида ёғинлар ҳам фавқулодда мўл бўлган. Бир ой давомида умумий ёғин 184 мм ни ташкил этган. Бу пойтахтда баҳор мавсуми бошидаги ой учун кузатувлар тарихидаги энг кўп ёғин кўрсаткичидир.
Март ойида ўртача ёғингарчилик ой давомида 70,2 мм ни ташкил этади. Ҳозирнинг ўзида пойтахтда 168 мм ёғин ёғиб бўлди. Бу Тошкентда бир йилда ёғиши керак бўлган ёғиннинг 37 фоизидир. Ойдаги меъёрий ўртача қийматнинг эса 240 фоизи.
Ёғинлар 25 мартга ўтар кечаси, 26 март ва 29 март кунлари ҳам ёғиши прогноз қилинмоқда. Ишончли иқлими моделлари бу давр учун пойтахтда яна умумий 16 мм га яқин ёғин ёғишини прогноз қилган. Балки ушбу ой охирида пойтахтда тарихий рекорд ёғингарчилик кузатилишига гувоҳ бўлармиз, деб ёзди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди