00:07 / 06.12.2017
11 049

“Эронлик Жоли” ўзининг даҳшатли ташқи кўриниши ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди

“Эронлик Жоли” ўзининг даҳшатли ташқи кўриниши ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди
Аввал хабар берганимиздек, эронлик Сахар Табар ўз ташқи кўринишини Анжелина Жолига ўхшатиш учун кўплаб пластик жарроҳлик муолажаларига мурожаат қилган. Унинг ташқи кўриниши интернет фойдаланувчилари орасида салбий маънодаги муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, қизнинг ўзи эса бунга жавобан фикр билдиришга ҳам улгурди.

“Айтишни истардимки, бир неча бор пластик жарроҳликка мурожаат қилганман, аммо 50 марта эмас. Xориж сайт ва каналлари менинг ташқи кўринишимга оид маълумотларни ўйлаб топишмоқда. Мен эса уларни IVIII асрда яшаб, технологиялар ҳақида ҳам, пардоз ҳақида ҳам эшитмаган ва шу сабаб бунчалар ҳайратга тушишмоқда деб ўйлаяпман” деди Табар.

Аммо қизнинг бу жавоби кескин баҳсларни тинчлантира олгани йўқ. Фойдаланувчилар ҳали-ҳамон унинг даҳшатли кўринишидан таажжубга тушмоқдалар. Улар орасида Табарни одам эмас, маҳлуққа ўхшатаётганлар ҳам топиляпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Эронлик Жоли” ўзининг даҳшатли ташқи кўриниши ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди