Интернетда пайдо бўлган мазкур суратда +37 даражали ҳаво ҳароратида митти қизалоқнинг ерга эгилиб олганча лойқа кўлмак сувидан ичига уринаётганини кўриш мумкин.Сурат маҳаллий журналист Миг Риос томонидан Аргентинанинг шимоли-шарқий томонида жойлашган Посадас шаҳрида кадрга муҳрланган.
“Мамлакат жазирамадан азоб чекаётган пайт, ушбу митти гуарани қизалоқ ердаги ифлос сувдан ичишга мажбур. Бизнинг жамиятининг ниманидир нотўғри қиляпти – дейди Риос. – Нима учун бу суратни эълон қилдим? Ҳамиша рад этилган муаммолар ҳақида гапиришни бошлаш учун. Бирор нарса қилиш ўрнига бу болалар томонга пул ташлаб ўтишда давом этяпмиз”.
Кўринишидан 4 ёшли бу қизалоқ маҳаллий Гуаранилардан бўлиб, улар ўз фарзандларидан тиланчилик қилиш учун фойдаланадилар. Бу ердаги аҳоли тиланчилик орқали қишлоқдаги ишларни қилиб топадиган пулларидан кўпроқ мабағ ишлашади.
Хабарда айтилишича, сурат интернетда тарқала бошлагач, фойдаланувчилар томонидан беэътибор қолдирилмади. Мигнинг ҳамкасби эса суратдаги қиз ва унинг дўстларини излаб, болалар учун керакли буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва албатта, тоза ичимлик суви билан йўлга чиқди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди