22:20 / 08.02.2018
5 124

Лотереясига миллион доллар чиққан киши ўз жонига қасд қилди

Лотереясига миллион доллар чиққан киши ўз жонига қасд қилди
Таиланд фуқароси Жиравут Понгфан лотереясига 1,3 млн. доллар ютиб олди ва буни оиласи ва дўстлари даврасида нишонлади, деб ёзади «Хабар» нашри. Аммо базм тугагач, лотерея чиптасини ҳеч ердан топа олмади, қидирмаган жойи қолмади ва охири умидсизликдан жонига қасд қилди.

Танишларининг айтишича, у лотереяда ютганидан жуда бахтли эди, ҳатто янги молиявий имкониятлардан келиб чиқиб келажак режаларини ҳам тузиб қўйганди, шу боис чиптани йўқотиш унга қаттиқ таъсир қилгани аниқ.

Понгфан ютиш имкониятини ошириш учун рақамлари ўхшаш еттита чипта харид қилган ва бу иш берганди. Чипталари қаёққа йўқолгани ҳозирча номаълум, полиция суриштирувни бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лотереясига миллион доллар чиққан киши ўз жонига қасд қилди