10:15 / 19.12.2018
6 456

Фаст-фудлар тушкунликни юзага келтириши аниқланди

Фаст-фудлар тушкунликни юзага келтириши аниқланди
Британиянинг Манчестер университети олимлари фаст-фудларни кўп истеъмол қилиш инсонларда тушкунликнинг юзага келиш хавфи 40 фоизга ошади деган хулосага келишди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Мутахассислар таом ва тушкунлик ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш мақсадида 11 та тадқиқот ўтказишди. Аниқланишича, фаст-фуд ва углевод ёғлари миқдори кўп бўлган бошқа таомларни истеъмол қилувчилар бошқаларга нисбатан 1,4 баробар кўпроқ тушкунликдан азият чекишган.

Олимларнинг фикрича, фойдали овқатлар руҳий бузилишларнинг юзага келиш эҳтимолини пасайтиради. Шунингдек, улар зарарли овқатларни истеъмол қилиш истаги тушкунликнинг сабаби эмас, балки натижаси бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Фаст-фудлар тушкунликни юзага келтириши аниқланди