23:41 / 14.08.2018
85 749

Ўқитувчиларга автокредит бериш шартлари қандай?

Ўқитувчиларга автокредит бериш шартлари қандай?
«Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Унга кўра, Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари сотиб олиш учун махсус жамғарма ҳисобидан қуйидаги шартларда кредитлар берилади:

— кредитни бериш муддати – 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;

— дастлабки бадал суммаси – сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;

— кредит учун фоиз ставкаси – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда.

«Ўзавтосаноат» АЖ Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган педагог ходимлар рўйхати асосида улар томонидан тижорат банклари кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автотранспорт воситаларини ажратиши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўқитувчиларга автокредит бериш шартлари қандай?