Фото: Getty Images
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов йўл ҳаракати иштирокчилари қачондан бошлаб тезликни 60 км/соатдан оширгани учун жаримага тортила бошлашини маълум қилди.
Йўл белгилари қачон ўрнатилади?
Автомобиллар 60 километр соат тезликда ҳаракатланиши белгиланган кўчалар хатловдан ўтказилгач, тегишли белгилар босқичма-босқич ўрнатилади. Бунда ҳайдовчилар чекланган тезлик қаерда бошланиб, қаерда тугаши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишади.
Мазкур баён асосида юқори тезлик чекланган ва ушбу кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар (радарлар, камералар) ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилади.
Тақиқловчи белгилар ўрнатилмагунча жарима ёзилмайди
Мулозимнинг айтишича, керакли жойларга ушбу йўлда тезлик чеклови 60 км/соат этиб белгиланганини англатувчи йўл белгилари ўрнатилиб, кўчалардаги махсус мосламалар (радар ва камералар) ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилгандан сўнггина қоидабузарликлар ҳисобга олина бошлайди.
Тезлик 60 км/соатгача пасайтирилган кўчаларда тақиқловчи белгилар ўрнатилиши бўйича оммавий ахборот воситаларида ва расмий сайтлар орқали жамоатчиликка маълумотлар бериб борилади.
+5 қоидаси сақланиб қолади
Азиз Муродовга кўра, радарлар ва видеокамералар томонидан қоидабузарликларни қайд этишда +5 қоидасига амал қилинади.
“Мисол тариқасида ҳайдовчи 66 километр соат тезликда ҳаракатланадиган бўлса барчага маълум 5 километр соат тезлик чегириб ташланади ва 61 километр соат тезликда ҳаракатланиб, қоидабузарлик содир этгани бўйича жарима қўлланиши мумкин”, дейди у.
Қоидалар эълон қилинган кундан кучга кирган
ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, тезлик чеклови аллақачон, яъни бу ҳақдаги хабарлар ОАВда эълон қилингандан кучга кирган. Гарчи радар ва камералар қоидабузарлик учун жарима ёзмаса-да, бугунги кунда ҳаракат иштирокчилари янги жорий қилинган тартибга амал қилиб ҳаракатланишлари шарт.
“Чунки бирламчи мақсад ҳаракат иштирокчиларини жавобгарликка тортиш эмас, балки автомобиль йўлларида ҳаракат тезлигини камайтириш орқали содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдан иборат”, дейди Азизхон Муродов.
Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2023 йил 17 январ куни тасдиқланган 3-сонли йиғилиши баёни билан пойтахтдаги Кичик ҳалқа йўли ичида, бундан ташқари, вилоят марказларининг айрим кўчаларида ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди