16:54 / 12.04.2023
318

Туркманистон ҳукумати Туркиянинг қизил электромобилларини олишдан бош тортди ва оқ ранглисини сўради

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

Туркманистон ҳукумати Туркиядан Togg электромобилларининг оқ ранглисидан юборишни сўради. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Анталиядаги Togg кўргазма майдонига ташрифи чоғида айтиб ўтди, дейиладиТуркия президентининг расмий сайтидаги баёнотда.

Чавушўғлининг сўзларига кўра, у Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефонда гаплашган, суҳбатда Мередов ундан оқ рангли машиналарни сўраган.

Ҳозир қўлимизда қизил машиналар бор, агар керак бўлса, уларни ҳозироқ жўнатишимиз мумкин. Оқ ранглилари бир ой ичида тайёр бўлади, ўшанда уларни сизга жўнатамиз”, — деган Чавушўғли.

У шунингдек, 4 апрель куни қизил рангли ToggТ10Х кроссовери Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга топширилганини айтиб, автомобиллар нафақат Туркманистон, балки Ўзбекистонга ҳам юборилишини эслатди.

Баёнотдан келиб чиқилса, Туркманистон оқ электромобилларни кутишга тайёр, чунки Чавушўғли мамлакатда “оқ машинага талаб бор”лигини таъкидлаган.

Туркманистонда бир неча йиллардан бери қора ва бошқа тўқ рангдаги автомобилларни ҳайдаш тақиқ остида. Тақиқ бирорта ҳужжатда ёзилмаган, бу масала расмий оммавий ахборот воситаларида кўтарилмаган. Мамлакатда ҳайдовчилар йўл полициясининг талаби билан машиналарини ўз ҳисобида оқ ёки кумуш рангга бўяшга мажбур қилинган, деб ёзади ОАВ.

Туркиянинг Бурса шаҳрида қурилган Togg заводининг очилиш маросими 2022 йилнинг кузида бўлиб ўтганди. Тадбирда иштирок этган Ражаб Тоййиб Эрдўған, ҳар йили 175 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилишини, 2030 йилда эса ишлаб чиқариш бир миллиондан ошишини айтган. Чавушўғли таъкидлашича, дунёда, хусусан, туркий давлатларда Togg автомобилларига қизиқиш катта.

Апрель ойи бошида биринчи электромобил конвеердан чиқди. Туркия президенти Эрдўғон Togg автомобилининг биринчи эгасига айланди. Эрдўғон электромобил Озарбайжон президентига юборилгани ва Ўзбекистон раҳбарига ҳам совға қилинишини айтди.

Togg 160 киловатт қувватга эга аккумуляторли, бир қувватланишда 314 километр масофани босиб ўтишга қодир. Электрокарнинг энг арзон модели 953 минг лира (50 минг доллардан ортиқ), кучлироқлари 1,215 миллион турк лира (63 минг доллар) туради. 


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Туркманистон ҳукумати Туркиянинг қизил электромобилларини олишдан бош тортди ва оқ ранглисини сўради