19:58 / 22.05.2023
168

Mercedes G-Class’га хитойча жавоб: BYD SF йўлтанламасини ишлаб чиқаради

Mercedes G-Class’га хитойча жавоб: BYD SF йўлтанламасини ишлаб чиқаради

Фото: BYD

BYD компанияси тез орада F номи остида янги моделни тақдим этишини маълум қилди. BYD F бренди қаторининг илк моделини 2023 йил ёзида сотувга чиқаради. Бироқ биринчи модель ҳақида батафсил расмий маълумот кейинроқ эълон қилиниши айтилган.

2022 йил ноябрида F бренди илк бор «профессионал ва персоналлашган» таърифи билан эслаб ўтилган. У BYD’нинг Denza ва Yangwang брендлари оралиғидаги моделлар қатори сифатида ишлаб чиқарилиши таъкидланган.

Март ойида йўлтанмаснинг илк суратлари пайдо бўлганди. Экспертлар BYD SF’ни Mercedes G-Class’нинг рақобатчиси сифатида кўрмоқда. Маълумотларга кўра, SF июнь ойида Хитой бозори учун сотувга чиқиши мумкин.

Моделнинг узунлиги 5 метрга тенг. У 680 от кучини берадиган двигатель билан жиҳозланади. Бир марталик тўла қувватланиш билан 1200 кмгача масофани босиб ўта олади ва ўзида энг замонавий технологияларни мужассам қилади. Нарх эса комплектациясига қараб 57 000 доллардан 85 620 долларгача бўлади.

Қайд этилишича, F брендининг иккинчи модели пикап бўлади. Бу моделлар BYD’нинг Чженчжоудаги заводида ишлаб чиқарилади. Ушбу завод 2023 йилнинг апрель ойида фаолиятини бошлаган. Айни дамда бу ерда Song Plus кроссоверлари ишлаб чиқарилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Mercedes G-Class’га хитойча жавоб: BYD SF йўлтанламасини ишлаб чиқаради