20:23 / 12.02.2025
528

Ўзбекистондаги автомобиллар нархида қандай ўзгаришлар бўлмоқда?

Ўзбекистондаги автомобиллар нархида қандай ўзгаришлар бўлмоқда?
Иккиламчи автомобил бозорида маҳаллий автомобиллар ҳамда элекромобиллар нархида пасайиш тенденцияси 2025 йилнинг январь ойида ҳам давом этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг январь ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи таҳлил қилинди.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархидаги ўзгаришлар:

Жорий йилнинг январь ойида маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи 2024 йилнинг декабрь ойидагига нисбатан арзонлашди. Хусусан:

- "Оnix": кам фойдаланилган - 2,4%га ($14 350 дан $14 000 га), кўп фойдаланилган - 1,5%га ($13 000 дан $12 800 га);

- "Lacetti": кам фойдаланилган - 0,7%га ($15 000 дан $14 900 га), ўртача фойдаланилган - 1,4%га ($14 500 дан $14 300 га), кўп фойдаланилган - 1,7%га ($13 327 дан $13 095 га);

- "Cobalt": кам фойдаланилган - 1,4%га ($12 901 дан $12 725 га), ўртача фойдаланилган - 2,4%га ($12 300 дан $12 000 га), кўп фойдаланилган - 1,7%га ($11 700 дан $11 500 га);

- “Nexia”: ўртача фойдаланилган - 1,8%га ($11 400 дан $11 200 га); кўп фойдаланилган - ($10 500 дан $10 465 га);

- "Spark": ўртача фойдаланилган - 1%га ($10 300 дан $10 200 га), кўп фойдаланилган - 1,1%га ($9 300 дан $9 200 га);

- "Damas": кам фойдаланилган - 0,5%га ($8 135 дан $8 098 га), ўртача фойдаланилган - 1,4%га ($8 000 дан $7 886 га), кўп фойдаланилган - 4,1%га ($7 300 дан $7 000 га) арзонлашган.

Маҳаллий люкс автомобиллар нархидаги ўзгаришлар:

Кам фойдаланилган "Equinox" ва "Malibu" автомобилларининг ўртача нархларида ошиш кузатилган бўлса-да, ўртача ва кўп фойдаланилганлари учун нархлар арзонлашишда давом этди. Хусусан:

- "Malibu": ўртача фойдаланилган - 2,1%га ($29 100 дан $28 500 га), кўп фойдаланилган - 1,6%га ($25 000 дан $24 600 га) арзонлаган бўлса, кам фойдаланилган учун ўртача нарх 1,2%га ($29 650 дан $30 000 га) ошди;

- "Equinox": ўртача фойдаланилган - 1,6%га ($30 500 дан $30 000 га) арзонлаб, кўп фойдаланилгани учун ўртача нарх ($26 500) ўзгаришсиз қолган бўлса, кам фойдаланилгани 0,9%га ($34 000 дан $34 308 га) ошган;

- "Tracker": кам фойдаланилган - 1,6%га ($18 700 дан $18 403 га), ўртача фойдаланилган - 2,3%га ($17 700 дан $17 300 га), кўп фойдаланилган - 2,9%га ($17 000 дан $16 500 га) арзонлашган.

Электромобиллар нархидаги ўзгаришлар:

Мазкур даврда кўп фойдаланилган BYD "E2": ($15 250) ва "Yuan Up" ($20 000) электромобиллари нархи ўзгармаган бўлса, бошқа электромобиллар ўртача нархларида арзонлаш кузатилди:

- BYD "E2":: янги - 1,8%га ($17 100 дан $16 800 га), ўртача фойдаланилган - 2,9%га ($15 970 дан $15 500 га);

- BYD "Han": янги - 0,9%га ($32 500 дан $32 200 га), кўп фойдаланилган - 2,9%га ($31 750 дан $31 250 га);

- BYD "Song Plus DM-i Champion": янги - 0,3%га ($29 100 дан $29 000 га), ўртача фойдаланилган - 1,1%га ($27 200 дан $26 900 га), кўп фойдаланилган - 2,8%га ($24 999 дан $24 300 га);

- BYD "Song Plus EV Champion": янги - 1,4%га ($28 500 дан $28 090 га), ўртача фойдаланилган - 3,6%га ($26 600 дан $25 650 га), кўп фойдаланилган - 2,9%га ($24 050 дан $23 350 га).

Хорижий автомобиллар нархидаги ўзгаришлар:

- "Elantra": ўртача фойдаланилган - 2,3%га ($21 500 дан $21 000 га); кўп фойдаланилган - 4,8%га ($21 000 дан $19 995 га);

- "Tucson": кам фойдаланилган - 1,5%га ($33 500 дан $33 000 га), ўртача фойдаланилган - 0,8%га ($31 750 дан $31 500 га); кўп фойдаланилган - 2,0%га ($25 500 дан $25 000 га);

- "Sportage": кам фойдаланилган - 1,4%га ($29 000 дан $28 600 га), ўртача фойдаланилган - 1,8%га ($27 500 дан $27 000 га);

- "Seltos": кўп фойдаланилган - 2,1%га ($23 500 дан $23 000 га) арзонлаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг