General Motors яна бир моделидан воз кечди

Авто1 дақиқа ўқиш12.5K
General Motors яна бир моделидан воз кечди
Бир неча йил аввал Chevrolet Camaro Америка бозорини тарк этган эди, бу эса Ford Mustang’ни ягона рақобатчисиз қолдирди. Бунгача Dodge Challenger ҳам савдодан чиқарилган эди. General Motors (GM) узоқ вақт давомида Camaro’ни қайта тиклаш режалари устида ишлади ва уни янги форматда тақдим этиш кутилган эди. Бироқ компания ушбу лойиҳани тўхтатишга қарор қилган.

Бу ҳақда ҳозирча General Motors расман баёнот бермаган бўлса-да, компанияга яқин манбаларнинг хабар беришича, Camaro’ни қайта тиклаш иқтисодий жиҳатдан фойдасиз деб топилган. Сабаблари аниқ ошкор қилинмаган, аммо GM раҳбарияти янги Camaro’нинг савдоси паст бўлишини тахмин қилган ва автомобиль ишлаб чиқаришга кетадиган маблағни қоплаш қийин бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган.

Илгари General Motors янги Camaro’ни арзонроқ қилиб чиқариш орқали уни ёш харидорлар учун жозибадор қилишни режалаштирганди. Худди шундай стратегия C8 Corvette моделида қўлланилган ва муваффақиятли натижа берган эди.

Ҳозир эса GM асосий эътиборини электромобиллар ишлаб чиқаришга қаратмоқда ва аккумулятор заводларини кенгайтириш учун миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда. Шу сабабли компания келажаги аниқроқ бўлган лойиҳаларга устуворлик бермоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?