
Автомобилни Россия шароитида ишлатиш осон эмас — қаттиқ қиш, иссиқлик, ёмон йўллар ва ёқилғи сифати, буларнинг ҳаммаси машинага зарар етказади. Бироқ, SpeedMe.ru нашри мутахассиси Дмитрий Новиковнинг таъкидлашича, 5 та оддий қоидаларга амал қилиш орқали автомобилингиз хизмат муддатини анча узайтириш мумкин, деб SpeedMe.ru хабар берди.
1) Кузовни тез-тез ювинг. Айниқса қишда туз ва кир лак қопламасини емириши мумкин. Ҳар икки йилда антикор ишлов тавсия этилади.
2) Мой ва фильтрларни ўз вақтида алмаштиринг. Ҳар 8–10 минг км дан кейин мотор мойини алмаштиринг. Ҳарорат паст бўлганда енгил мойлар ишлатинг. Ҳаво ва ёқилғи фильтрларини ҳам кузатиб боринг.
3) Совуқда моторни юқори айланишга чиқарманг. Турбомоторларда моторни тўхташдан олдин бир неча дақиқа бўш холда ишлатиш керак.
4) АКПП, мост ва раздатка мойларини ҳам алмаштиринг. “Автомат” учун интервал 50–60 минг км.
5) Аккумуляторни қишдан олдин текширинг. Электр тизимини ортиқча юклатманг, кондиционерни ҳатто қишда ойига бир марта ишлатинг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар